Кармана ва Нурота туманлари тарихи нафақат Навоий вилоятимизда, балки  мамлакатимизда ҳам алоҳида ўринни эгаллайди. Вилоятимиздаги Нурота чашмаси, Сармишсой қоятошлари, Мир Саид Баҳром мақбараси, Деггароний масжиди, Работи Малик, Сардоба ва Қосим Шайх Азизон жомеъ масжиди сингари кўҳна маданий ёдгорликлар бутун дунё аҳлини ўзига жалб этиб келаётир. Кармана тарихи қадим даврларга бориб тақалади. Бу ҳудуд афсонавий маскан. Навоий вилоятининг барча ҳудудларига саёҳатлар қилганимизда, бу диёр ўтмиши қадим, келажаги буюк маскан эканлигини қалбан ҳис этамиз.

         Шаҳло Орзиева,

Навоий информатика ва электрон саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.