ҚИЛИЧ ОТА МАҚБАРАСИ

“Қилич ота” мақбараси Навоий вилоятидаги Конимех туманидаги “Янгиобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган. Зиёратгоҳга айлантирилган мазкур ёдгорлик бугунги кунда кўплаб зиёратчиларнинг, шифо истаб келувчиларнинг севимли масканига айланган. Аҳмад Яссавийнинг издошларидан бири “Ҳазрати қилич ота” қабрининг бошига қўйилган тошга унинг дуоси ёзилган. Шифо излаб келганлар тошга сув оқизиб, кейин ичганлар. Ривоятларга қараганда “Қилич ота”нинг асл исми Сайд Бурхониддин […]

“Қилич ота” мақбараси Навоий вилоятидаги Конимех туманидаги “Янгиобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган. Зиёратгоҳга айлантирилган мазкур ёдгорлик бугунги кунда кўплаб зиёратчиларнинг, шифо истаб келувчиларнинг севимли масканига айланган.

Аҳмад Яссавийнинг издошларидан бири “Ҳазрати қилич ота” қабрининг бошига қўйилган тошга унинг дуоси ёзилган. Шифо излаб келганлар тошга сув оқизиб, кейин ичганлар. Ривоятларга қараганда “Қилич ота”нинг асл исми Сайд Бурхониддин маккалик бўлиб, араб халифалиги хукмронлик қилган даврда Ўрта Осиёга, хусусан, ҳозирги мақбара жойлашган ҳудудга келиб қолган. Ўша пайтларда мазкур жойларда Курикизган исмли ҳукмдор бўлиб, унинг бир гўзал қизи бўлган экан. Камолиддин ўша қизга уйланган. Орадан кўп ўтмай подшонинг бўйруғи билан Камолиддин яна Маккага қайтариб юборилганлиги ривоятларда келтирилади.

2002 йили туман ҳокими қарори билан зиёратгоҳ қайта тикланди. Саховатпеша инсонлар ҳомийлигида мазкур зиёратгоҳ обод қилинди.