Шайх Гадой Селкин

Тарих кишилик жамиятининг энг ноёб китобларидан биридир. Сабабикий, унда яхшилик ҳам ёмонлик ҳам бирдек ёзилади. Айниқса, дунё тамаддунига муносиб ҳисса қўшган буюк алломалар, улуғ зотларнинг  эзгу амаллари, муборак исмлари зарҳал ҳарфлар билан битилади. Шайх Гадой Селкин ҳам инсоният ҳаётида, уларнинг фикират дунёсида муҳим аҳамият касб этган авлиёсифат кишилардан бири бўлган. У зотнинг асл исми Абдураҳмон […]

Тарих кишилик жамиятининг энг ноёб китобларидан биридир. Сабабикий, унда яхшилик ҳам ёмонлик ҳам бирдек ёзилади. Айниқса, дунё тамаддунига муносиб ҳисса қўшган буюк алломалар, улуғ зотларнинг  эзгу амаллари, муборак исмлари зарҳал ҳарфлар билан битилади.

Шайх Гадой Селкин ҳам инсоният ҳаётида, уларнинг фикират дунёсида муҳим аҳамият касб этган авлиёсифат кишилардан бири бўлган. У зотнинг асл исми Абдураҳмон бўлиб, Тошкент шаҳри Зангиота туманида савдогар оиласида туғилган. Шуни ҳам айтиш керакки, тақдир туҳфаларидан шайх ҳазратлари ҳам бенасиб бўлмаган.

Бир куни у киши Бухорога савдо ишлари билан боради ва ўша ерда пири комил Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари билан танишиб, Нақшбандга шогирд бўлиб дин ва дунёвий илимлардан сабоқ олишни бошлайди. 2 йиллик таълим, тинимсиз изланиш ва интилиш самараси пирлик даражасига олиб чиқди.

Устоз Баҳоуддин Нақшбанд муриди кетар чоғида шундай деди: “Сиз Самарқандга қараб юринг. Қаерда дам олсангиз мана шу таёқчани суқиб ухланг. У қаерда кўкарса ана ўша ерни макон тутинг.”  Хуллас, таёқ ҳозирги Хатирчи туманидаги Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғинида қад ростлаган масжид ўрнида кўкарган ва Шайх Гадой Селкин шу жойни макон тутганлар. Бу ерда у зот кўплаб шогирдларни етиштирди, халқига кўмакдош бўлди.

Вақт югурик деган гап ҳақиқатдир. Мана бугун пири комилнинг дунёдан ўтганига ҳам етти аср бўлибди. Шайх ҳазратлари ўзининг 73 йиллик умрини ёшлар келажагига, юрт истиқболига бағишлади. Шуни ҳам қайд этиш зарурки, улуғ бобомизнинг қабрларини Бобораҳим Машраб ва Қосим Шайх ҳазратлари ҳам зиёрат қилганлар. Бугунги кунда ёш авлод ҳам бу эзгу анъанани давом эттириб келишмоқда.

Хатирчига ташриф буюринг. Шайх ҳазратларини Сиз ҳам зиёрат қилинг!

С.Дониёров, 

Лойиҳа рахбари.