Чордара қасри

Қасрнинг сақланиб қолган қолдиқлари унинг ташқи ва ички тузилишидан гувоҳлик берувчи ноёб тарихий-археологик манбадир. Сопол идишларнинг синиқлари ва уша пайтда бутун марказий осиёда меьморий иншоотлар қурилишида фойдаланилган 50х30х 10 см ўлчамидаги хом ғиштлар чордара қасри истеҳкомининг милоддан олдинги v асрда тикланганидан далолат беради.Миллодан олдинг VI-V асрларда Зарафшон водийсида улкан шаҳарсозлик ишлари амалга оширилган,Самарқанд воҳасида суғорма […]

Қасрнинг сақланиб қолган қолдиқлари унинг ташқи ва ички тузилишидан гувоҳлик берувчи ноёб тарихий-археологик манбадир.

Сопол идишларнинг синиқлари ва уша пайтда бутун марказий осиёда меьморий иншоотлар қурилишида фойдаланилган 50х30х 10 см ўлчамидаги хом ғиштлар чордара қасри истеҳкомининг милоддан олдинги v асрда тикланганидан далолат беради.Миллодан олдинг VI-V асрларда Зарафшон водийсида улкан шаҳарсозлик ишлари амалга оширилган,Самарқанд воҳасида суғорма деҳқончилик кенгайиб борган.Зарафшоннинг қуйи оқими,яъни бўлажак Бухоро воҳаси ўзлаштирила бошланган.Чордара қурғони харобалари бу даврда ерларни қишлоқ хўжалиги мақсадларида ўзлаштириш  ва Зарафшоннинг ўрта оқими,яъни Навоий вилоятининг қадимий сўғд таркибидаги маданий тарихи милоддан олдинги V асрлардаёқ бошланганидан дарак беради.Конимех шохобчаси ўзанидан шу даврга мансуб бошқа қўрғонларнинг харобалари ҳам топилган.Афсуски,улардан фақат маданий қатламлар ва бино пойдеворлари сақланиб қолган.