НУРОТА МУЗЕЙИДА АКС ЭТГАН ТАРИХ

Мозийдан садо  Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ.  Ислом КАРИМОВ  Халқимиз маънавий равнақи, маърифий юксалиши омили бўлган миллий ғоя ва мафкура ўз қадриятларимиз, урф-одатларимиз, диний эътиқодимиз, даврлар синовидан ўтган шарқона инсоний муносабатларимиз ҳамда шу муносабатлар асосида яралган ҳунармандчилик намуналари замирида мужассамдир. Тарихий илдизи бақувват, томири минг йилликларга бориб туташган ўзбек халқининг асрлар оша […]

Мозийдан садо

 Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ. 

Ислом КАРИМОВ

 Халқимиз маънавий равнақи, маърифий юксалиши омили бўлган миллий ғоя ва мафкура ўз қадриятларимиз, урф-одатларимиз, диний эътиқодимиз, даврлар синовидан ўтган шарқона инсоний муносабатларимиз ҳамда шу муносабатлар асосида яралган ҳунармандчилик намуналари замирида мужассамдир. Тарихий илдизи бақувват, томири минг йилликларга бориб туташган ўзбек халқининг асрлар оша эъзозланиб, йиллар тўфонидан асраб-авайлаб келинаётган бой мероси бор. Уларнинг бугунги кунгача етиб келишида музейларимизнинг ўрни беқиёсдир.

Ана шундай ўтмиш ва бугунни боғлаб турган Нурота табиий-меъморий мажмуаси музейи ҳам ёш-авлод маънавий дунёқарашининг янада бойишига асос бўлмоқда. 2003 йилда қад ростлаган бу мажмуа “Қадимги Нурота”, “Антик давр” ҳамда Мустақиллик даври” каби уч бўлимдан иборат бўлиб, ҳар бир давр ўзининг ноёб ёдгорликлари билан ажралиб туради. Айни дамда, бу музейда 2262 та экспонат сақланиб, улар VI асрдан то бугунги кунгача тегишли бўлган асору атиқалар бўлиб, халқнинг қўллаб-қувватлаши сабабли бир жойга жамул-жам бўлган. Бу экспонатларнинг 99 фоизи халқ томонидан совға қилинган. Музей – “Қадимги Нурота”, “Антик давр”, “Мустақиллик даври” каби учта йирик залдан иборат.

Сопол кўзалар, хум, қуврлар, мармар қозон, тош хавонча, чойжўш, ёғоч ва мисдан ишланган идишлар, омоч, миллий кашталар, мармар қозон, ўтлиғ, манқалдон, чарх, қадимий китоблар, момоларимиз кийган миллий либослар, тақинчоқлар ва шунга ўхшаш халқ турмуш-тарзини ифодаловчи буюмлар сақланмоқда.

Музей кўркига кўрк бағишлаб турган XII аср кўза қолдиқлари, XVI аср мис косалари, XVII асрга тегишли мис лалилар, кўзаю қозонлар, XVIII асрга оид ярғучоқ, халожи, XIX аср билакузуклари, ташнов, хурма, мармардан ясалган пойустунлар, XX аср миллий каштачилик намуналари, гулдонлар, сопол товоқлар, миллий кийимлар, ёғоч буюмлар каби экспонатлар нур заминда яшаган халқлар тирихи, анъаналари, урф-одатларидан сўзлаб туради. Уларнинг бой тарихидан, асрларга тенг қадриятларидан хабардор этиб туради.

– Бизнинг маънавий меросимиз шу даражада бой-ки, бу билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Сабаби музейимизга ташриф буюрган ёшларимиз, халқимизнинг неча минг йиллик урф-одатлари-ю анъаналаридан баҳраманд бўлади. “Аждодларимиз кимлар, биз уларга муносиб бўлишимиз учун нима қилишимиз керак?” деган саволларга жавоб топа бошлайди. Музейимизга ташриф буюрган турли ташкилот, корхона ходимлари, таълим муассасалари ўқувчилари, юртимизнинг турли жойларидан келган зиёратчилар ҳамда чет эл сайёҳлари бир йил давомида 30-40 минг нафар кишини ташкил этади. Бу қувонарли ҳол, албатта. Чунки ҳар йили шунча киши бой тарихимиздан баҳраманд бўлади. Ўзларига маънавий озуқа оладилар. Сайёҳлар эса бизнинг бой меросимиз нечоғлик юқори савияда эканлигидан ҳайратланади, – дейди музей директори Сайфулло Нарзуллаев.

Дарҳақиқат, ўтмиш зарварақларини бир-бир кўздан кечирар экансиз, унинг ўзига яраша сир-синоати, мўъжизалари бор. Асрлардан бир-бир ривоят айтиб турувчи музейларимиз ўтмиш чироғининг ўчмаслигида асосий вазифани ўтайди. Шундай экан, уларни ҳар томонлама асраб-авайлаш биз ёшларнинг асосий бурчимиздир.

 ҚАДИМГИ НУРОТА

Кўза қолдиқлари 12 аср

Кўза (2 қулоқли) 16 аср

Кўза (4 қулоқли) 16 аср

Мис коса (3 литр) 16 аср

Мис офтобалар 16 аср

Патила қозон 17 аср

Мис лали 17 аср

Катта мис кўза 17 аср

Мис сатул 18 аср охири Кўзалар 15-16 аср

Дастчўй 18 аср

446 Мис коса 18 аср

469 Ярғучоқ (уй тегирмони) 18 аср

Халожи (пахтани чигитидан ажратувчи мослама) 18 аср

Чилим 18 аср

Мис коса 18 аср

Обигардор 18 аср

432 Мис лали 18 аср

456 Хум (4 қулоқли) 18 аср

439 Кашкўл (мис сатул) 18 аср охири 19 аср бошлари

404 Манқалдон 19 аср охири

481 Бозбанд (кумушдан ясалган тумор соладиган идиш) 19 аср

482 Блак узуклар 19 аср

406 Чарх 19 аср

407 Ойна халта 19 аср

Паранжи 19 аср

Тошнов 19 аср

401 Давра чироқ 20 аср

402 Ўтлиқ 20 аср

410 Миллий чопон 20 аср

474 Карсон (ёғочдан ясалган товоқ) 20 аср

474 Ёғочдан ясалган чўмич 20 аср

476 Чўмич 20 аср

485 Мармар қозон, мармар лаган 20 аср бошлари

Миллий каштачилик намуналари 20 аср

АНТИК ДАВР

498 Сак маликаси (бронзадан ясалган)

506 Нур қалъасида ишлатилган тошга айланган ёғоч – эрамиздан олдинги йиллар.

508 Кўза (бир қулоқли) 12 аср

509 Қувурлар 12 аср

511 Кўзалар 12 аср

514 Ҳовонча (тошдан ясалган, гиёҳ эзиш учун) 10 аср

517 Кўзалар (гиёҳ сақлаш учун) 12 аср

518 Хум қолдиғи 16 аср

513 Хурма (2 кг) 19 аср

МУСТАҚИЛЛИ ДАВРИ

525 1985 йил Архипова томонидан чизилган сурат. (1910-1912 йиллар тасвири).

530 Кўза 1989 йил

531 Сопол лаган 20 аср

533 Сопол товоқ 20 аср

Каштачилик намуналари 20 аср

537 Гулдон 20 аср

538 “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун” миниатюраси 20 аср

529 Сариқ мисдан ясалган буюмлар 21 аср

546 Пойустун мармардан 16 аср

542 Пойустун (тут ва гужумдан ясалган) 17-18 аср

546 Мармар зина 18 аср

555 Мармардан ясалган пойустун 19 аср

550 Чил устуннинг катта эшиги (ёнғоқ дарахтидан ясалган) 20 аср

550 Мармардан ясалган қабр тошлари 20 аср

564 Кўк гумбаз масжиди

Дилноза АБДУҲАМИДОВА.