Навоий вилояти – ранглар жилоси

Навоий вилояти ташкил топганига кўп йиллар бўлмаган бўлсада, Навоий шаҳридан 6-7 километр жанубда қадимги Сангбур ҳунармандлари қароргоҳларидан бири жойлашган. Жой номи Сангбур “Санг” – “тош” ва “бур” – “бурғулаш”, “кесиш”, яъни “тош кесиш” маъносидан келиб чиққан. Мутахассисларнинг фикрича, баъзи топилган тош тегирмонлар, икки минг йиллик узоқ тарихга эга. Шоу учун манзара – Нон пайдо бўлганига […]

Навоий вилояти ташкил топганига кўп йиллар бўлмаган бўлсада, Навоий шаҳридан 6-7 километр жанубда қадимги Сангбур ҳунармандлари қароргоҳларидан бири жойлашган. Жой номи Сангбур “Санг” – “тош” ва “бур” – “бурғулаш”, “кесиш”, яъни “тош кесиш” маъносидан келиб чиққан. Мутахассисларнинг фикрича, баъзи топилган тош тегирмонлар, икки минг йиллик узоқ тарихга эга.

Шоу учун манзара

– Нон пайдо бўлганига неча йил бўлган, айта оласизми? – дея сўрайди вилоят маданият бошқармаси Рамазон Эгамов. – Айтиш қийин. Лекин, тегирмон тошлар ХХ асрга қадар тайёрланган, кейинчалик хитой тегирмонлари чиқиши билан ўларга эхтиёж юқолган.

Сангбур атрофида қурилиш қолдиқлари борлиги бу жойда қадимдан аҳоли яшаб келганлиги ва унинг ўрни ушбу ҳудуднинг тараққий этишига беқиёс ҳисса қўшганлигидан далолатдир. Бу ерда аҳоли тинч аммо, самарали ҳаёт кечирган бўлиб, улар асосан деҳқонлар, чорвадорлар, ҳунармандлар ва Сангбур усталари бўлишган. Бу жойда ҳатто қадимий кулолчилар, кулолчилик дуконлари ҳам мавжуд бўлган.

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

– “Сангбурлар” ичидаги қизил, кўк тошларни кўряпсизми? – дейди Рамазон ака бир тегирмон тошини кўрсатиб. – Вулқон отилиши натижасида бу қоялар лава билан қопланган. Улар жуда мустаҳкам бўлади.

Sangbur tegirmon toshi

Шунинг учун сангбур усталари бу тошлардан хом-ашё сифатида фойдаланишган. Олим У. Эшонқулов қўл тегирмон ишлашига аниқ изоҳ берган бўлиб, қўлланмада ёзилишича: “Иккита япалоқ тош ҳам юмалоқ бўлиб, пастгиси ўртасида чуқурча бор, тепадагисини ўртасида чуқурчада тешиги мавжуд ва у пасткисидан 23 см айланасига каттароқ бўлган, юза қисми четида таёқ учун 4-5 см чуқурча қилинган. Таёқча билан тепадаги тош айлантирилган, одатда икки киши бўлиб ишлашган. Бири тошни айлантирган, иккинчиси дон сепиб турган. Тайёр бўлган унни майда элакдан элаб, майин ундан йирик бўлакларни айиришган”.

Сангбур

Маданият ва саноат

Тадбиркор Уйғун Нуралиев ўз жамоси билан шундоқ Сангбур тошлари биқинида қурилиш моллари учун ердан тош олиб, майдалаб, ювиш ишларини олиб бормоқда.

– Менинг ишлашим тегирмон тошларига қандай зарари тегиши мумкин? Мен уларга тегмасам, Менинг фаолиятимни айблаш ўрнига, яхшиси жойни ажратиб, айлантириб ураб олиш лозим. Ундан сўнг – уни чиқиндилардан тозалаш, тегирмон тошларини реставрация қилиб, уларга олиб борувчи йулак қилиш керак. Атрофини кўкаламзорлаштириш зарур. Ўсимлик ва гулларни томчилаб суғоришни мен ўз зиммамга оламан, – дейди У. Нуралиев.

Сангбур тегирмон тошлари йонидаги жойлар

– Рамазон Эгамов ва тадбиркор Уйгун Нуралиев Сангбурга хорижий сайёҳларни олиб келишни очиқ-ҳаво музей-қўриқхонаси очишни келишиб олишди. Бошқарма бошлиғи сўзларига қараганда, ҳужжатлар тайёрланмоқда. Режа бўйича устахонани тиклаш, тош тегирмонларни ўрнатиш ва хорижий сайёҳларга қадимда ун қандай олинганини ўз кўзлари билан кўришларига имкон яратиб бериш лозим. Бундан ташқари, нон тайёрлашнинг ҳамма жараёнлари кўрсатиб берилади: Буғдой янчишдан тортиб, нон тандирда пишишигача. Аммо дунё цивилизациясига сезиларли ҳисса қўшган бу жой ҳақида кўпчилиқ ҳабардор эмас.

Луиза АТАБАЕВА