Гарчи Навоий, вилоят сифатида нисбатан ёш бўлса-да, ҳеч шубҳасиз айтиш мумкинки, бу воҳа ўзининг узоқ тарихига, кўҳна илдиз-томирларига эга.

Бунинг исботини шу заминда азалдан мавжуд бўлиб келган Кармана шаҳри, Нурота каби қадимий манзиллар, Работи Малик, Тошмасжид, Чилустун, Кўкгумбаз каби обидалар, Қосим Шайх, Мавлоно Ориф Деггароний каби азиз-авлиёларнинг муқаддас қадамжолари мисолида кўришимиз мумкин.

 Ўзбекистон Республикаси Биринчи
Президенти Ислом КАРИМОВ

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан мустақилликнинг илк даврида – 1992 йилнинг бошида Навоий вилояти қайта ташкил этилди. Шундан буён вилоятнинг республикамиз ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаётида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиши йўлида улкан тарихий ишлар амалга оширилди.

Навоий ёш ва навқирон вилоят бўлса-да, унинг инсоният тамаддунига катта ҳисса қўшган қадимий ва бой тарихи бор. Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг вилоят аҳлига қарата: “Азиз биродарлар, барака топкурлар, айтинглар-чи, сизлар ҳар куни кўриб ва кезиб юрадиган Кармана шаҳрининг ёши нечада? Ёки Чўли Маликдаги эски Работ ва Сардоба қачон пайдо бўлган? Сармиш Дараси ва Ғоридаги ибтидоий суратлар бу ўлканинг энг қадимий маданият бешикларидан бири эканидан дарак бермайдими?” – деган фикрлари бу диёр тарихининг энг қадимий даврларга бориб тақалишидан далолат беради.

Бугунга келиб, Навоий вилояти ҳар томонлама ривожланган, обод ҳудудга айланди. Навоий вилояти мамлатимизда ҳудудий жиҳатдан энг катта вилоят бўлиб, Қорақалпоғистондан кейинги иккинчи ўринни эгаллайди. Унинг умумий ҳудуди 110,99 минг.кв кмни ташкил этади. Вилоят ўзига хос табиий шароитига кўра йирик уч қисмга бўлинади: Вилоятнинг шимоли-ғарбий қисмини – бағрида не-не сир-синоатларни яшириб ётган Қизилқум чўли эгаллаган. Жануби-шарқий қисмида Нурота тоғ тизмаларига тегишли Қоратоғ, Оқтоғ сингари тоғлар бўй чўзган бўлса, Зарафшон дарёси воҳасининг ўрта қисмида вилоятнинг деҳқончилик зонаси ўрнашган. Вилоят шимолдан ва шимоли-шарқдан Қозоғистон Республикаси ҳудуди билан, Жануби-шарқдан мамлакатимизнинг Жиззах, Самарқанд, жанубдан Қашқадарё, жануби-ғарбдан эса Бухоро вилоятлари билан чегарадошдир.

Навоий вилояти заминида шифобахш, шўр ва ер ости чучук сув захиралари аниқланган бўлиб, Томдибулоқ, Қарақота, Чингилди атрофларидан топилган сувлардан халқ саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда хўжалик юмушларида унумли фойдаланилмоқда. Вилоятнинг асосий сув манбаи Зарафшон дарёси ҳисобланади. Ҳудудда деҳқончилик майдонлари Аму-Бухоро машина каналининг Навоий, Ўртачўл, Аму, Сумбул, Майна тармоқлари ҳамда Зарафшондан сув оладиган Конимех, Тос, Шовот, Човли, Ўнг ва Чап қирғоқ, Навкар каналлари орқали сув билан таъминланади. Шунингдек, Қуйимозор, Тўдакўл сув омборларида куз-қиш мавсумида керакли сув захиралари ҳосил қилинади. Вилоятда 32 та йирик сувчиқариш электр насос станциялари ишлаб турибди.

Вилоятнинг шимоли ва ғарбида кўма қум барханлари, гилли чўл зоналари ястаниб ётади. Мазкур кенгликлар, айниқса, баҳор ойларида турфа табиий гиёҳлар, ўт-ўланлар, ранг-баранг ўсимликлар билан безанади. Астрагал, шувоқ, шўра, исириқ, қамиш, зарпечак, саксовул, юлғун ва бошқа ўнлаб номдаги чўл буталари гўё жонсиздек туюладиган бепоён заминга беқиёс чирой бахш этади. Бу ерларда йил – ўн икки ой чорва боқилади. Қандим, черкез, сингрен, оқпечак, селин, эфемер ва бошқа ўтлар чорва моллари учун тўйимли озуқадир.

Навоий чўллари, дашту далалари, тоғу тошлари минг турли ҳайвонот – ҳашаротларга она бағирлик қилади. Бу вилоятда республикамизнинг бошқа жойларида кам учрайдиган ёҳуд умуман кўзга ташланмайдиган ёввойи ҳайвонлар, кемирувчилар, сут эмизувчилар, судралиб юрувчилар оиласига мансуб турфа хил жониворлар сақланиб қолган. Масалан, Бўкантовда ва Мингбулоқ боғида қобон, бўри, чиябўри, тулки узун думли мушук, чўл мушуги каби ноёб ҳайвонлар эмин-эркин урчиб-кўпайиб бораётган бўлса, чўл ва дашт зоналарида малла юмронқозиқ, суғур, сасиқкўзан, жайра, калтакесак, турфа хил илонлар, тошбақалар ҳар қадамда учрайди. Бу ерда қушларнинг ҳам тувалоқ, қорабовур, олабовур, қирғовул сингари ўнлаб ноёб турлари табиий шароитда сақланиб қолинган.

Юртбошимиз минтақанинг мамлакатимиз тараққиётидаги ўрни ва мавқеига қуйидагича юксак баҳо беради:

“Навоий вилояти деганда, бу гўзал воҳанинг бетакрор табиати, чексиз чўл ва далалар, бепоён яйловлар билан бирга, улкан саноат минтақаси кўз ўнгимизда намоён бўлади”.

Вилоятда 924 мингдан ортиқ доимий аҳоли яшайди. Навоий вилояти таркибида 8 та қишлоқ тумани мавжуд бўлиб, улар – Хатирчи, Қизилтепа, Кармана, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Учқудуқ, Томди туманлари ҳисобланади. Улардан ташқари вилоятда 2 та йирик шаҳар – Навоий, Зарафшон, 38 та шаҳарча, 54 та қишлоқ фуқаролар йиғинлари, 278 та маҳалла мавжуд. Навоий вилоятимизнинг иқтисодий-ижтимоий салоҳиятини юксалтиришда муҳим ўрин тутадиган вилоятлардан бири.

Шу билан биргаликда ушбу вилоят ўзининг бой тарихи, маданий мероси, миллий урф-одатлари, зиёратгоҳ-қадамжолари ҳамда музейлари билан ўзининг муносиб ўрнига эга. Хусусан:

НАВОИЙ шахридаги

Зиёратгоҳ:

Алишер Навоий Жоъме масжиди (меъморий обида, шаҳар марказида);

Қадамжо:

Алишер Навоий истироҳат боғи (шаҳар маркази);

 Музейлар:

– Навоий Кон Металлургия Комбинати тарихи музейи (шаҳар маркази, Фарҳод маданият саройи),

– Санъат галерияси (шаҳар марказидаги Истироҳат боғи ҳудуди).

КАРМАНА туманидаги

 Зиёратгоҳлар:

– Қосим Шайх меъморий ёдгорлиги (XVI аср, Кармана туман маркази);

– Мир  Саид  Баҳром  мақбараси (XI  аср, Кармана туман маркази);

– Шайх Хўжа  Хисрав  мақбараси (XII аср, Кармана туман маркази);

– Мавлоно Ориф Деггароний масжиди (XI аср, 40-45км шимолий-ғарбда);

– Шайх Нуриддин мақбараси (Кармана тумани марказида);

   Қадамжолар:

 – Работималик карвонсаройи  (XI аср Карманадан 18км ғарбда);

– Мирзачорбоғ  қароргоҳи  (XIX аср Кармана тумани);

– Сангбур тегирмонтош шахталари (Карманадан  20км жанубда);

 Монументал ёдгорлик:

– Вилоят хотира майдони мажмуаси ва она ҳайкали (Кармана туман ҳудудида) ;

– Қосим Шайх мажмуаси музейи (Кармана туман маркази).

НУРОТА туманидаги

 Зиёратгоҳлар:

 – Имом Ҳасан, имом Ҳусайн мақбараси (XIX аср,14км Деҳибаланд қўрғонида);

– Ҳазрати Шоҳимардон мақбараси ва  меъморий обидаси  (XVI аср, 30км ғозғонда);

– Имом Муҳаммад Ханифа мақбараси (14 км Деҳибаланд қўрғонида)

– Нуқриддин қаттол авлиё (Темирковоқ қўрғонида);

– Хўжа Аҳмад кибор мақбараси (4км шарқда);

– Шайх Абул Ҳасан Нурий мақбараси (шаҳар ичида);

– Шайх Абул Ҳасан Румий мақбараси (шаҳар ичида);

– Орасой Зулқарнай қишлоғидаги мақбара ва ёдгорликлари (4км жанубда);

– Саидқул ота мақбараси ва меъморий мажмуаси (ХХI аср шаҳар марказида);

– Зангиота мақбараси (Қучот ҳудудида 20км шарқда);

 Археологик ёдгорликлари:

– Ғозғонтепа қўрғони (32км ғазғон ҳудуди);

– Деҳибаланд қўрғони (14км Деҳибаландда);

– Пироста мудофа девори қолдиқлари (Нуротадан 1км);

– Бандикушоҳ мозори (шаҳар ичида);

 Табиий ёдгорликлари:

 – “Бобо Қамбар туяси” релъеф шакли (30км Ғозғонда);

– “Уштурсанг” шакли (5км  шарқда);

– Сентоб водийси табиий ландшафти (130км);

– Чуя қишлоғидаги чашма (35км);

– Ғозғон чашмаси (30км);

– Деҳибаланд чашмаси (14км);

– Нур чашмаси ва балиқлари (шаҳар ичида);

– Айдаркўл ландшафти (100км шимолда);

 Меъморий ёдгорликлари:

 – Чилустун Жомеъ меъморий обидаси (XVI аср, шаҳар ичида)

– Панжвақта-Катта гумбаз  меъморий обидаси (шаҳар ичида)

– Баргсуз меъморий обидаси  (XX аср, шаҳар ичида)

– Домалла меъморий обидаси (XX аср, шаҳар ичида)

– Саидота  меъморий обидаси (XХ аср, шаҳар ичида)

– Масжиди Сафед меъморий ёдгорлиги (шаҳар ичида)

– Нурота  коризлари (4км шарқда)

– Нур қалъаси (Нурота  шаҳрида)

 Монументал ва санъат ёдгорликлари.

 – Пайгансой қоятош суратлари (Пайгансойда)

– Зулқарнай қоятош суратлари (Зулқарнай қишлоғи 14км)

– Чашмалисой қоятош ёзувлари (Жанубий Қоратовда 40км)

–Тутақсой қоятош суратлари (Оқтовда 32км)

– Ҳовуз бўйидаги шеър ва балиқ ҳайкаллари (Ғозғон қўрғонида)

 Музей:

 – Нурота туман табиий-меъморий мажмуа музейи (ХХI аср шаҳар марказида);

– Саидқул ота меъморий мажмуаси жамоатчилик музейи(ХХI аср шаҳар марказида).

ХАТИРЧИ тумани

 Меъморий ёдгорликлари:

 – Шайх Гадой Серкун меъморий обидаси (1970-йил шаҳар марказида);

– Сметан тарихий меъморий ёдгорлиги (Оқ олтин ҳудуди);

– Ҳўжақул Эшон меъморий ёдгорлиги (ХVIII аср);

– Қорача меъморий ёдгорлиги (ХХI аср Ибн Сино ф/у);

– Полвонота  меъморий ёдгорлиги (2006 –йил Қ.Раҳматов ҚФЙ);

– Пармидон ота меъморий ёдгорлиги (Боғчакалон ҳудуди);

– Оқмачит меъморий ёдгорлиги (XVI аср Боғчакалон ҚФЙ);

– Новжа меъморий ёдгорлиги (XIX аср Э.Абдиев ҚФЙ);

– Бадир ота меъморий ёдгорлиги (XVIII аср Ибн Сино ҚФЙ);

– Тангриберди меъморий ёдгорлиги (XIX аср А.Ёрлакобов ҚФЙ);

– Олтинсой меъморий ёдгорлиги (XX аср Олтинсой ҚФЙ);

 Қадамжолар:

– Лангар қўрғони (Хатирчи тумани)

– Сангижумон дараси тошҳайкаллари мажмуаси (Хатирчи ҳудуди)

 Музей:

– Хатирчи туман тарихий-ўлкашунослик музейи (туман марказида)

 НАВБАҲОР  тумани:

 Зиёратгоҳлар:

 – Қалқон ота меъморий ёдгорлиги (XVI аср Қалқонота ҚФЙ);

– Тошмасжид  меъморий ёдгорлиги (1850 йил Армижон ҚФЙ);

– Имом Бобо меъморий ёдгорлиги (XVI аср Истиқлол ҚФЙ);

 Қадамжо:

– Учтут шахтаси (Учтут ҚФЙ (археологик ёдгорлик);

Музей:

– Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси;

ҚИЗИЛТЕПА  тумани

 Меъморий ёдгорликлар ва зиёратгоҳлар:

– Қалъайи Азизон меъморий ёдгорлиги (XVIII аср Ҳасан-Ҳусан ҚФЙ);

– Тошмасжид меъморий ёдгорлиги (XVI аср Ванғози ҚФЙ);

– Тожикон меъморий ёдгорлиги (XIX аср Ҳасан-Ҳусан ҚФЙ);

– Юқори маҳалла меъморий ёдгорлиги (XIX аср Ванғози ҚФЙ);

– Қўрғон меъморий ёдгорлиги (XVI аср Ванғози ҚФЙ);

– Боязид Бустоний меъморий ёдгорлиги (XIX аср Қизилтепа шахри);

– Хўжа-Ҳасан Андоқий меъморий ёдгорлиги (XIX аср Тошработ ж/х);

– Хўжа Саъд Ваққос Сахий меъморий ёдгорлиги (XIX аср Зарметан ҚФЙ);

– Хўжа Машфират Набий меъморий ёдгорлиги (XX аср Меҳнат Роҳат ш/х);

– Шайх Муҳаммади Восе меъморий ёдгорлиги (XX аср Зарметан ҚФЙ);

Музей:

– Қизилтепа  туман тарихий- ўлкашунослик музейи.

 КОНИМЕХ тумани

 Меъморий ёдгорликлари ва зиёратгоҳлари:

– Қилич ота мақбараси (туман ҳудудида);

– Раим-хўжа меъморий ёдгорлиги (1997 йил туман марказида);

– Мих ота меъморий ёдгорлиги (1995 йил туман марказида);

 Археологик ёдгорлик:

– Чордара тепалиги қўрғони (IV-V аср туман марказида);

 Музей:

– Конимех туман тарихий-ўлкашунослик музейи (туман марказида);

УЧҚУДУҚ  шаҳри

 Зиёратгоҳи:

– Қизилқум тумани масжиди (2004 йил Учқудуқ шаҳри);

 Археологик ёдгорлик:

 – Жарақудук тошўрмон очиқ осмон остидаги палеонтологик ёдгорликлар (Учқудуқ тумани ҳудудида 130км ғарбда)

 ЗАРАФШОН  шаҳри

 Меъморий ёдгорлик:

– Зарафшон масжиди  меъморий ёдгорлиги (1998 йил Зарафшон шаҳри);

 Музей:

– Зарафшон шаҳар Қизилқум сахросини ўзлаштириш тарихий музейи.

 ТОМДИ туманидаги

 Музей:

– Томди туман тарихий-ўлкашунослик музейи;

– Томди туман Жабай Балиманов уй музейи.

 Шулардан чет эл аудиториясини кўп қизиқтирадиган ҳудудлар;

 Навоий шаҳри:

 –  Алишер Навоий истироҳат боғи, Алишер Навоий ҳайкали;

–. Навоий Кон Металлургия Комбинати тарихи музейи;

– Санъат галерияси.

Кармана тумани:

 –  Қосим Шайх меъморий мажмуаси музейи ва зиёратгоҳи;

– Навоий вилоят тарихий-ўлкашунослик музейи;

–  Маликработ карвонсаройи ва Сардобаси;

– Мавлоно Ориф Деггароний меъморий мажмуаси ва музейи;

– Мирсаид Баҳром мақбараси;

– Сангбур тегирмонтош шахталари.

Нурота тумани:

 – Нур қалъаси ва чашмаси  (шаҳар ичида);

– Сентоп дараси табиий ланшафти, Сентобтепа тур базаси (Сентопсойда);

– Зулқарнайн қоятош суратлари (Зулқарнайн қишлоғи);

– Коризлар (Нурота, орасой  Қизилқум жанубидан 4км);

– Шоҳимардон меморлик мажмуаси;

– Имом Ҳасан имом Ҳусан мақбараси меъморий мажмуаси;

– Айдаркўл соҳили тур базаси.

Хатирчи тумани:

 – Сангижумон массиви ( қимирлаб турадиган улкан тошлари);

–  Оқмачит масжиди  XVI аср (зиёратгоҳ);

–  Хатирчи туман тарихий-ўлкашунослик музейи;

–. Шайх Гадой Серкун меъморий обидаси.

Қизилтепа тумани:

 –  Шайх Хожа Бастомий зиёратгоҳи;

–  Хожа Ажванди зиёратгохи;

–  Тошмасжид ёдгордлиги;

–  Қизилтепа  туман тарихий- ўлкашунослик музейи.

Навбаҳор тумани:

 – Сармишсой қоятош суратлари;

– Учтут чақмоқтош шахталари.

Конимех тумани:

 –  Қилич ота мақбараси  (зиёратгоҳ);

–  Чордара тепалигидаги қўрғони.

Учқудуқ тумани:

–  Жарақудуқ тош ўрмони.

Зарафшон шаҳри.

– Зарафшон масжиди меъморий ёдгорлиги (меъморий ёдгорлик);

– Зарафшон шаҳар Қизилқум сахросини ўзлаштириш тарихий музейи.

Санжар ДОНИЁРОВ,

лойиҳа раҳбари.