Тарихий ўлкашунослик музейи 1974- йил 19- февралда туман ижроия қўмитасининг № 40-Р Фармойиши билан ташкил этилган бўлиб, Хатирчи туман Маданият ва Спорт ишлари бўлимига қарашли эканлиги қайд этилган. 1977- йил музей учун алоҳида махсус бино қурилган бўлиб, ҳозирда туманимиз фуқаролари ҳамда ёшларига хизмат қилиб келмоқда.

Туманимизнинг тарихий ўлкашунослик музейининг номланиши, ўлкамиздаги тарихий топилмаларнинг музейда сақланиши, ноёб экспонатлар орқали фуқароларда, айниқса ёш авлодда миллий  ва умуминсоний қадриятлар бебаҳо тарихий ва маданий меросга ҳурмат, ғурур ва ифтихор, Ватанга садоқат туйғуларини кучайтиришда хизмат қилиш борасида ушбу ном билан аталган.

Тарихий ўлкашунослик музейида ота-боболаримизнинг яшаб ўтган турмуш тарзида иш қуроллари сифатида фойдаланган асбоб-ускуналари, кийим-кечаклари, қадимий урф-одатларини акс этирган экспонатлар мавжуд. Мустақилликка эрушгунимизча экспонатлар сони 540 тани ташкил этган.

Музейда 2016-йил январ ойи ҳолати бўйича экспонатлар сони- 1302 дона, умумий ер майдони- 2570 м.кв га, экспозиция майдони- 225 м.кв. музей туққизта бўлимдан иборат:

  1. бўлим – Тасвирий санъат бўлими.
  2. бўлим – Мустақиллик экспозицияси.
  3. бўлим – Этнография бўлими.
  4. бўлим – Улуғ бобомиз Пулкан шоирнинг ижоди ҳақида кўргазма экспонатлар тўплами.
  5. бўлим -Амалий санъат бўлими.
  6. бўлим -Археология бўлими.
  7. бўлим -Нумизматика бўлими.
  8. бўлим -Кандакорлик бўлими.
  9. бўлим -Сангижумон мўжизавий тошларини акс эттирувчи бўлим.

                          ТАРИХИЙ ЎЛКАШИНОСЛИК МУЗЕЙИ ТУШУНЧАСИ.

Музейнинг “Тарихий ўлкашунослик” номи билан аталмиш ўлкамизда қадимий миллий қадриятларимизни ўзида мужассам этган ноёб топилмалар, тошдан, сополдан. ёғочдан ясалган рўзғор анжомлари, момоларимиз томонидан тикилган сўзаналар, кашталар, ҳунармандларимиз ясаган тақинчоқлар, ҳалқ амалий саньати наьмуналари,ота-боболаримиз деҳқончилик ишларида фойдаланган асбоб-анжомлари ва шунингдек турмуш тарзида фойдаланган барча қадимий топилган жиҳозлар жамланмаси тарихий ўлкашунослик музейи тушунчасини билдиради.

                                              ЎЛКАШУНОСЛИК ТУШУНЧАСИ

“Ўлко”-бу туманимиз ҳудуди бўлиб,”шунослик” эса туманимиз ҳудудидаги тоғлар, қирлар, адирлар, лалмикор ерлар дарёлар, каналлар,ўрмонлар, тепаликлар,тарихий обида мажмуалари, табиат яратган мўъжизалар дунёси экин майдонлари, йўлларни ўз ичига қамраб олади. Жумладан:

ТАРИХИЙ ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ:

  1. Ўлканинг тарихини тўғри ва кенг тарғиб қилиш.
  2. Ёшлар тарбиясида ҳар бир буюм ва ҳужжатларнинг тарбиявий аҳамиятини кўрсатиш.
  3. Ўлканинг тарихий бойликлари,ҳайвонот ўсимликлари дунёсини тарғиб қилиш.
  4. Аҳоли қўлидаги тарихий қийматга эга бўлган буюмларни, ашёларни, диний ва дунёвий қўлёзма ва тош босма тарихий китобларни сотиб олиш.
  5. Ҳар бир тарихий маданий буюмларни, ёдгорликларни авайлаб сақлаш.
  6. Ҳалқ амалий санъати наъмуналаридан тарбиявий ишида унумли фойдаланиш халқ томонидан санъаткорона яратилган бўюмларни топиб,  музей фондларини бойитиш учун сотиб олишдан иборатдир.

                                   МУЗЕЙ ИШИНИНГ ШАКЛИ ВА УСЛУБЛАРИ

Тарихий ўлкашунослик музейи фондини тўлдириб бориш учун ўлкашунослик тарихий археологик ва табиий бойликлардан  намуналар йиғиш учун илмий ходим раҳбарлигида йил давомида қишлоқларда экспедиция ташкил этиб борилади.

Буюмларни тарихий қийматини белгилаш учун эксперт комиссияси доимий равишда аниқ жадвал асосида иш олиб боради.

Тарихий қийматга эга бўлган буюмларни қайта тиклаш учун шу соҳа мутахассислари таклиф этилади.

Вилоятдаги рассомлар, ҳайкалтарошлар, фотосуратчилар, кулоллар ва ҳунармандларнинг кургазмалари ташкил этилиб борилади.

                                                       ИЛМИЙ ОҚАРТУВ ИШЛАРИ.

Тарихий ўлкашунослик музейида муҳим саналар, байрамлар, соҳа байрамлари буйича кургазмалар ташкил этилади.

Атоқли кишиларнинг таваллуд топган кунлари режа асосида уюштирилади.

Режалаштирилган бажарилиши лозим бўлган кеча, маъруза ва суҳбатларга шу соҳа мутахасислари таклиф этилади.

Тумандаги жамоатчилар музейи ишларига раҳбарлик қилиш учун уларга амалий услубий ёрдамлар курсатади.

ТАРИХИЙ ОБИДАЛАР

Туманимизда тарихий обида ва ёдгорликлар Давлат рўйхатига олинган бўлиб, ҳозирги кунда тарихий обида ва ёдгорликларга эътибор берилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 02-232/57 рақамли 25.08.2011- йил йиғилиш баённомасида қайд этилган бўлиб, унда туманимиз ҳудудидаги тарихий обидаларнинг номлари барпо этилган даври, охирги таъмирланган йили, обидаларнинг бугунги аҳволи ва барча-барчасини қайта қуриш таъмирлаш ишлари бўйича давлат дастурига киритилиб алоҳида маблағ ажратилганлиги ҳақида кўрсатмалар берилган. Жумладан:

  1. “Сметан” тарихий масжиди- Оқ олтин ҚФЙ
  2. “Хўжақул эшон” тарихий масжиди- Э.Абдиев фермерлар уюшмаси.
  3. “Қорача” тарихий масжиди- Ибн Сино ф/у.
  4. “Полвон ота” тарихий масжиди- Қ.Раҳматов ф/у.
  5. “Хонақа” тарихий масжиди- А.Ёрлақабов ф/у.
  6. “Маҳаллаи азизон” тарихий масжиди- А.Пўлатов Ф\у.
  7. “Навжа ота” тарихий масжиди- Э.Абдиев ф/у.
  8. “Пармидон ота” тарихий масжиди- Боғчакалон ф/у.
  9. “Катта қишлоқ” тарихий масжиди- Мирзо Улуғбек ф/у.
  10. “Галабек” масжиди- Ш.Рашидов ф/у,
  11. “Гадой Селкин” масжиди- туман маркази.
  12. “Оқ масжид- масжиди- Боғчакалон ф/у.